Тошкентда “доставкачи” йигит зўрландими?
Тармоқда тарқалган хабарга изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида етказиб бериш хизматида ишловчи 24 ёшли йигит 2 нафар аёл томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқалди.
Хабарда йигит аёлларга пицца етказиб бергани, аёллар эса уни уйига таклиф қилиб, жинсий эҳтиёжларини қондиришга урингани айтилади.
Бироқ мазкур маълумот Олий суд матбуот хизмати томонидан рад этилди. Йигитни зўрлаган аёллар 15 суткага қамалгани фейк бўлиб чиқди.
“Айрим манбаларда тарқалаётган “Чилонзорда “доставкачи” йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Юртдошларимизни бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.







