Сирдарёда Lacetti ва юк машинаси аварияга учради
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 19 июнь куни тонгги соат 5:40 ларда Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлида юз берган. Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб тўқнашган.
Натижада ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti русумли автомобилга бориб тўқнашади.
ЙТҲ оқибатида Lacetti'да йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган 1 нафар йўловчи тан жароҳатлар олиб, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда







