Ўзбекистон

Фарғонада чиқинди учун 2 млрд сўм асоссиз пул ундирилди

Ҳозирда ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада чиқинди учун 2 млрд сўм асоссиз пул ундирилди

Жорий йилда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан кўплаб норозилик мурожаатлари келиб тушганлиги сабабли чиқинди хизматларидан ундирилган жами 2 млрд сўмни қайтариш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.

 

Фарғона вилоятининг Қува туманидан тушган ўндан ортиқ мурожаатлар таҳлил қилинганда, хонадондан чиқинди ташиб кетилмаётгани, аҳолининг аниқ сонига мос равишда тўлов белгиланмаслиги ва хизматларнинг белгиланган графикда кўрсатилмаслиги ҳолатлари аниқланган. 2 нафар фуқаро истиқомат қилаётган хонадондан чиқинди ташиб кетилмаган ва бундан ташқари ҳисоб-китобда 5 киши учун ҳақ ундирилган.

 

МЧЖ томонидан янги тарифлар аҳолига ўз вақтида эълон қилинмаган ҳолда қўлланилганлиги туфайли 2024–2025 йиллар мобайнида Қува туман филиали томонидан юқори тариф қўлланилиши натижасида 264 млн сўмдан ортиқ, Фарғона шаҳар филиали томонидан 17 млн сўмга яқин маблағлар ортиқча ҳисобланганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, Қува туманидаги Байналминал, Жалаер, Ифтихор, Катта Қашқар, Мустақиллик, Намуна, Суфи МФЙларига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарор талаблари асосида хизмат кўрсатилмаганлиги натижасида 1.7 млрд сўмдан зиёд ортиқча маблағ ҳисобланганлиги маълум бўлган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада чиқинди учун 2 млрд сўм асоссиз пул ундирилди | Zamon.uz