Ўзбекистон

Номаълум шахслар автомобилларни ноқонуний равишда Тожикистонга олиб чиқаётгани фош этилди

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 59 та автомашина ноқонуний тарзда сотилган.

Номаълум шахслар автомобилларни ноқонуний равишда Тожикистонга олиб чиқаётгани фош этилди

Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Наманган вилоятларидаги божхона идоралари тезкор ходимлари томонидан олиб борилган махсус тадбирлар давомида, Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган енгил автомобилларни Тожикистонга олиб чиқиш ва у ерда ноқонуний реализация қилиш билан шуғулланиб келган 8 нафар шахс фаолияти фош этилди.

 

Олиб борилган текширувларга кўра, ушбу шахслар “BYD”, “VOLKSWAGEN”, “KAIYI X3”, “HONDA”, “GEOMETRY”, “FAW ID4” ва бошқа русумлардаги жами 59 дона автомашинани ҳар бирини 100–200 АҚШ доллари эвазига Тожикистон Республикасига етказиб берган. Автомобиллар кейинчалик қўшни мамлакат ҳудудида ноқонуний тарзда сотиб юборилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилди. Натижада Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, материаллар ваколатли тергов органига топширилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"