Ўзбекистон

Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Ходим 226 миллион сўмлик жаримани 25 миллион сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ахборот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, бош мутахассис Пахтачи туманидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига қарашли ғишт заводида ўтказилган текширув чоғида аниқланган айрим камчиликларни атайлаб бўрттириб кўрсатган. У гўёки 226 миллион сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганини айтган.

 

Шундан сўнг, у расмий текширув ҳужжатларида 226 миллион сўмлик жаримани 25 миллион сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида у хизмат хонасида 2 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (манфаат эвазига ноқонуний ҳаракатлар содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда ҳайдовчи автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарди.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди | Zamon.uz