Ўзбекистон

Юнусободдаги цехда йирик ёнғин чиқди

Ёнғин вақтида ҳеч ким жабрланмаган.

Юнусободдаги цехда йирик ёнғин чиқди

Бугун, 14 июль куни эрталаб соат 07:39 да Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин чиққани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

 

Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 08:14 да аланга қуршаб олинган. Ёнғин соат 08:51 да бутунлай ўчирилган.

 

Ёнғин вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб бориб, вазиятни назоратга олган.

 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

 

Маълумот учун, кеча 13 июль куни, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида, Миробод туманида эса таъмирланаётган бинода ёнғин содир бўлган эди.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

custom img

Дарс ўрнига жанжал: текширув бошланди

Қаршидаги мактабда ўқувчилар жанжали юзасидан суриштирув бошланди.

custom img

Жалолободда зилзила: Ўзбекистоннинг икки вилоятида ҳам сезилди

Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила қайд этилди.

custom img

“Мажлис ўтказмадим”: Каттахонова дам олиш кунидаги қабулга изоҳ берди

Унинг айтишича, жараёнга ҳудудлардаги ходимлар жалб қилинмаган.

custom img

Болага зўравонлик қилишнинг баҳоси: 1 йиллик таъқиқ

Болаларни камситган, хўрлаган ёки уларга жисмоний зўравонлик қилган педагоглар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

custom img

5 млрд сўмгача кредит гаровсиз берилади: кимлар фойдалана олади?

Ижтимоий реестрдаги оилаларни кооперацияга жалб қилган тадбиркорларга туман ва шаҳар штаблари қарори асосида гаровсиз кредит ажратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"