Ўзбекистон

20 июлдан хориждан товар олиб кириш тартиби ўзгаради

Ҳаво ва ер орқали олиб кириладиган товарларга янги талаблар белгиланди.

20 июлдан хориждан товар олиб кириш тартиби ўзгаради

2025 йил 20 июлдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан республикага шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона тўловларидан озод қилиш тартибига ўзгартишлар киритилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

 

Маълумки, 2025 йил 1 майдан қуйидаги божхона имтиёзлари амалда эди:

 

Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ долларигача;

 

Темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ долларигача;

 

Автомобиль ва пиёда ўтиш пунктларида — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарлар бож олинмасдан олиб кирилиши мумкин эди.

 

Янги тартибга кўра, 2025 йил 20 июлдан бошлаб:

 

Темир йўл, дарё транспорти ва автомобиль ўтиш пунктлари орқали олиб кирилаётган товарларга божхона имтиёзлари фақат хорижда 2 календарь кун ёки ундан кўп бўлган ҳолларда қўлланилади.

 

Ҳаво транспортида эса, фуқаро хорижда камида 3 календарь кун бўлган бўлса, бож олинмайди. Акс ҳолда, белгиланган имтиёзлар амал қилмайди.

 

Мазкур ўзгаришлар божхона назоратини кучайтириш, ноқонуний олиб кирилаётган товарларнинг олдини олиш ва тартибни аниқлаштириш мақсадида жорий қилинмоқда.

 

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"