Ўзбекистон

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар уй оламан деб алданди

200 га яқин одам нақд пулда тўлов қилиб, уй ололмагани айтилмоқда.

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар уй оламан деб алданди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар уй сотиб олиш мақсадида тўлов қилиб, алдангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Чилтўғон маҳалласи, “Уста Олим” 2-берк кўчасида жойлашган қурилиш ишлари “STRONG CITIES” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Бироқ ушбу объект бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда зарур рухсатнома ва ҳужжатлар олинмаган.

 

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган текширувда объектда фақат ер учун кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш учун эса зарур ҳужжатлар йўқлиги аниқланган.

 

Натижада белгиланган тартибда огоҳлантириш хати юборилиб, қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган. Шунингдек, объект сейсмик хавфсизлик талабларига жавоб бермагани боис, қурувчи ташкилот томонидан ўз ихтиёри асосида объектда демонтаж ишлари амалга оширилган.

 

Шу билан бирга, лойиҳа-смета ва бошқа тегишли техник ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, тўлиқ расмийлаштирилган ҳолда қурилиш ишларини белгиланган тартибда давом эттирилиши қурувчи ташкилот вакиллари томонидан таъкидланган.

 

“Фуқаролардан уй-жой харид қилишда объектнинг барча ҳуқуқий ҳужжатлари ва рухсатномалари мавжудлигини синчиклаб текшириш тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар уй оламан деб алданди | Zamon.uz