Кўкдаладаги “заправка”да содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилди
Сўнгги маълумотларга кўра, портлашда 4 киши вафот этган, яна 20 дан ортиқ одам шифохонада.

Кўкдала туманида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар органлари ҳодиса сабабларини аниқлаш ва масъулларни жавобгарликка тортиш бўйича иш олиб бормоқда.
Ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ёнғин кўламини ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу мақсадда бир нечта махсус экспертизалар – суд-тиббий, суд-кимёвий, биологик, криминалистик ҳамда ёнғин-техник текширувлари тайинланган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар расмий манбалар орқали эълон қилинади.







