Ўзбекистон

Чилонзорнинг 18–19-кварталларидаги “дом”лар ҳаёт учун хавфли ҳолатда

Ҳолат бўйича сенатор туман ҳокимига сўров юборди.

Чилонзорнинг 18–19-кварталларидаги “дом”лар ҳаёт учун хавфли ҳолатда

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Тошкент шаҳар Чилонзор туманида аҳоли яшаш шароитлари ва кўп квартирали уйларга кўрсатилаётган хизматлар ҳолатини ўрганди.

 

Хусусан, туманнинг 18 ва 19-мавзеларида жойлашган уйларга хизмат кўрсатаётган “GRAND GREAT SILK ROAD SERVICE” МЧЖ бошқарув компанияси фаолияти таҳлил қилинди. Таҳлилларда аниқланишича, компания барча мулкдорлар билан белгиланган тартибда бошқарув шартномаси имзоламаган. Бу ҳолат “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига зид.

 

Шунингдек, компания ўзининг молиявий ва хўжалик фаолияти юзасидан мулкдорларга ҳисобот бермаган, умумий йиғилишлар ўтказилмаган. Аҳоли томонидан билдирилган эътирозларга сабаб бўлаётган асосий муаммолар қаторига қуйидагилар киради:

 

– подъездлар авария ҳолатида;

– ёғоч ромлар ва синган ойналар алмаштирилмаган;

– канализация тизими носоз, электр тармоқлари хавфсизлик талабларига жавоб бермайди;

– фавқулодда ҳолатларда мутахассисларни аҳолининг ўзи ёллашга мажбур бўлмоқда;

– болалар майдончалари ва спорт иншоотлари мавжуд эмас.

 

2022 йил 29 октябрда ўтказилган йиғилишда ҳам ушбу камчиликлар таъкидланган бўлса-да, амалий чоралар ҳанузгача кўрилмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Сенат қўмитаси раиси Орзигул Козихонова томонидан Чилонзор тумани ҳокими Саидқаххор Холхўжаев номига сенатор сўрови юборилди. Сўровда бошқарув компанияси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан асослантирилган изоҳ бериш сўралган.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"