Қашқадарёда Nexia-3 икки кишини судраб кетди
Ҳодисага ошхонадаги тортишув сабаб бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида Nexia-3 икки кишини судраб кетгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 июль куни соат 14:30 ларда Миришкор туманида жойлашган ошхонага фуқаролар Р.Л., К.С.лар кириб, ошхона эгаси Э.И. билан тортишиб қолган.
Ўзаро келишмовчилик оқибатида Р.Л., К.С.лар ҳайдовчи К.Ҳ. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирганда, фуқаро Э.И. ва яқин қариндошлари автомашинани тўхтатишга уринсада, ҳайдовчи ҳаракатланиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







