Тадбиркор миллиардлаб қарзи эвазига ёқилғи шахобчасидан айрилиши мумкин
Қарздорликни қоплаш мақсадида гаровдаги АЁҚШ хатловга олинди.

Фарғонада йирик кредит қарзи юзасидан суд қарорига биноан мажбурий ижро ҳаракатлари бошланди. Бу сафар Олтиариқ туманида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) хатланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2024 йил 25 декабрдаги қарорига асосан, “MB.O.” МЧЖдан банк фойдасига 1 миллиард 139 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Ушбу қарздорликни қоплаш мақсадида, гаров сифатида кўрсатилган мулк – қўшимча жавобгар М.П.га тегишли ёқилғи қуйиш шохобчаси хатловга олинди. Энди ушбу объект бўйича кейинги ҳуқуқий жараёнлар давом эттирилади.







