Ўзбекистон

Қамоқдаги ҳоким номидан 1,2 миллиард сўмлик қарорлар имзоланган

Шароф Рашидов тумани ҳокими ҳақида тарқалган хабарлар бўйича расмий текширув бошланди.

Қамоқдаги ҳоким номидан 1,2 миллиард сўмлик қарорлар имзоланган

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 8 июль куни 10 минг доллар пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олиниб, қамоққа олинган эди.

 

Аммо “E-қарор” тизимидаги маълумотларга кўра, Холбўтаев ҳибсда бўлган кунларда ҳам унинг номидан қарорлар қабул қилинган. Хусусан, 8 ва 9 июль кунлари жами 1,2 миллиард сўм маблағ ажратиш бўйича 5 та маҳаллий кенгаш қарори расмийлаштирилган.

 

Улардан иккитаси айнан у қўлга олинган 8 июль куни, қолган учтаси эса 9 июль куни қабул қилинган. Барча қарорларда ҳоким Маҳмуд Холбўтаевнинг номи кўрсатилган.

 

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат бўйича тарқалган хабарларга жавобан, Шароф Рашидов туман прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлаган. бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси расмий муносабат билдирган.

 

Текширув натижаларига кўра, ушбу ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"