Тошкентда 123 марта қидирувга берилган Captiva ушланди
Ҳайдовчи 129 та қоидабузарлик учун 54 миллион сўм жарима тўлаши керак бўлган.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимлари томонидан 123 марта қидирувга берилган Captiva автомобили тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Текширув давомида аниқланишича, ҳайдовчининг жами 129 та қоидабузарлик ҳолати мавжуд бўлиб, уларнинг умумий жарима суммаси 54 миллион сўмни ташкил этади. Шу сабабдан автомобиль Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 123 марта қидирувга берилган.
Мазкур Captiva автомобили жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳозирча ҳайдовчига нисбатан қандай чоралар кўрилиши ҳақида маълумот берилмади.







