Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлимлар кўпаймоқда
Ўзбекистон Республикаси Милий статистика қўмитаси демографик ҳолат бўйича маълумотларни эълон қилди.

2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 37 миллион 860 минг кишига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга кўп. Йилнинг биринчи ярмида аҳоли сонининг табиий ўсиши 321,4 минг кишини ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Милий статистика қўмитаси демографик ҳолат бўйича маълумотларни эълон қилди.
Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида — 4,3 миллион, ундан кейин Фарғона вилоятида — 4,2 миллион. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида — 938,5 минг киши.
2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 405,5 минг бола туғилган. Улардан 209,6 минг нафари ўғил (51,7%), 195,9 минг нафари қиз (48,3%). Шаҳар жойларида 197,8 минг, қишлоқларда эса 207,7 минг чақалоқ дунёга келган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга, 2023 йилнинг биринчи ярмига нисбатан эса 29,1 минг нафарга камайган.
Олти ой ичида мамлакатда 84,1 минг киши вафот этган. Уларнинг 46,2 минг нафари эркак (54,9%), 37,9 минг нафари аёл (45,1%) бўлган. Вафот этганларнинг 45,6 мингтаси шаҳарларда (54,2%), 38,5 мингтаси қишлоқларда (45,8%) яшаган.
Умумий ўлимлар сони 2024 йил июль ойига нисбатан 2,7 мингга, 2023 йилнинг мос даврига қараганда 4,4 мингга ошган.







