Сурхондарёда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган аёл қамалди
Аёл ЙПХ ходимларини унга жарима ёзгани учун ҳақорат қилган.

Сурхондарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимини ҳақорат қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, аёл ЙПХ ходимлари унга ҳуқуқбузарлиги учун жарима ёзганидан норози бўлиб, уларни очиқчасига ҳақорат қилган. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида иш қўзғатилди.
Суд қарори билан ҳуқуқбузарга 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шу билан бирга, у йўл ҳаракати қоидаларини бир неча маротаба бузганликда айбланиб, унга нисбатан жиноят иши очилди ва 6 миллион 800 минг сўм (ЯИМнинг 20 баравари) миқдорида жарима белгиланди.
Ички ишлар органлари фуқаролардан ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан ҳурматли ва қонуний муносабатда бўлишни сўраб қолмоқда.







