Ўзбекистон

Тошкентда тунда содир бўлган аянчли ЙТҲда 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Яна бир инсон шифохонага олиб кетилган.

Тошкентда тунда содир бўлган аянчли ЙТҲда 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 26 июль куни соат 01:05 ларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган Б. Б. Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, бетон устунга урилган.

 

Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган йўловчи — 2004 йилда туғилган А. Ж. ҳам тан жароҳати олиб, унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар ИИББ барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни, белгиланган тезликдан ошмасликни ва транспорт воситасини ҳушёр ҳолатда бошқаришни сўрамоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.