Ўзбекистон

Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида енгил атлетикачи Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси 15 та медал билан рекорд натижани қайд этди.

Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида енгил атлетикачи Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритди

Германиянинг Рейн-Рур ҳудудида бўлиб ўтган 2025 йилги Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иштирокини муваффақиятли якунлади. Мусобақанинг сўнгги кунида енгил атлетикачи Шарифа Давронова ўзининг олтин медали билан ўйинни муносиб тарзда тугатди.

 

У уч қатлаб сакраш йўналишида 14.33 метр натижа қайд этди. Бу Давронованинг шахсий рекордидир ва айнан шу натижа унга мусобақанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш имконини берди.

 

Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди. Бу эса мамлакат тарихида Универсиада ўйинларидаги энг яхши натижа сифатида қайд этилди.

 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, бу муваффақият ёш спортчиларимизнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ва тайёргарлик даражасини яққол намоён этди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.