Ўзбекистон

Устюртга чиққан ҳайдовчи ғойиб бўлди

Машина топилган, лекин ҳайдовчи йўқ. У бир ҳафтадан бери қидирилмоқда.

Устюртга чиққан ҳайдовчи ғойиб бўлди

Устюрт платосида қурилаётган шамол электр станцияси лойиҳасига контейнер олиб кетаётган “КАМАЗ” юк машинаси ва унинг ҳайдовчиси билан боғлиқ ҳодиса юз бергани айтилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, бир ҳафта олдин юк машинаси манзилига етиб бормай, чўл ҳудудида йўқолиб қолган.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг икки кун деганда юк машинасининг ўзи топилган.

 

Бироқ ҳайдовчи машинада бўлмаган. У сув ёки ёрдам излаб, транспорт воситасини ташлаб кетишга мажбур бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

 

Айни пайтда Қўнғироқ тумани ФВВ бўлими томонидан дронлар жалб этилган ҳолда ҳайдовчини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"