Ўзбекистон

Самолётда талаба ўзбекистонлик аёлни ўлимдан қутқариб қолди

Тошкентдан Деҳлига учаётган самолётда Тошкент тиббиёт университети талабаси оғир аҳволдаги 48 ёшли аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Самолётда талаба ўзбекистонлик аёлни ўлимдан қутқариб қолди

Маълум қилинишича, Тошкент давлат тиббиёт университети талабаси бўлган Моҳамед Анеэсс бир неча кун олдин Тошкентдан Деҳлига учаётган бўлган.

 

Парвоз давомида стюардессалар томонидан бортдагилар орасида шифокорлар бор ёки йўқлиги сўралган . Ҳеч ким жавоб бермагач, ҳиндистонлик талаба ўрнидан туради ва беморга ёрдам бера олиши мумкинлигини билдиради.

 

Моҳамед Анеэснинг сўзларига кўра, 48 ёшли бемор жигар муолажаси учун Деҳлига учаётган бўлган. У беморни аҳволини текшириши давомида қон босими яхшилигини аммо, юрак уриши жуда тез эканини аниқлайди.

 

Текширувдан сўнг, талаба беморда тахикардия (СВТ) хуружи бўлаётганини билдиради. У бундай ҳолатни стресс, хавотир сабаб юзага келганини айтган.

 

Шунинг учун мен унга каротид массажини қилдим. Ҳатто модификация қилинган Вальсалва усулини ҳам синадик. Тахминан 10–15 сония ичида сўнг, у ўзини яхши ҳис қилди-деган бўлажак шифокор.

 

Сомалёт Деҳлига қўнгач, бемор шифокорларга топширилган.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"