Ўзбекистон

Сурхондарёда ҳужра ташкил этиб, болаларни калтаклаган шахс ушланди

У таълим бериш жараёнида болаларга ўта қўпол муомалада бўлган.

Сурхондарёда ҳужра ташкил этиб, болаларни калтаклаган шахс ушланди

Сурхондарё ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан 2000 йилда туғилган шахснинг Бойсун тумани Дарбанд маҳалласида вақтинча истиқомат қилувчи хонадони кўздан кечирилди.

 

У 2025 йилнинг март ойидан июль ойига қадар 9 нафар шахсларга моддий манфаат эвазига ҳужра шароитида диний таълим бериб келаётгани маълум бўлган.

 

Ушбу шахс таълим бериш жараёнида болаларга ўта қўпол муомалада бўлиб, уларни аёвсиз калтаклаган. Ҳозирда вояга етмаганларнинг тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ҳужра эгаси Хўжақулов Муҳриддинга нисбатан эса Жиноят кодексининг 110-, 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"