Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиеёв Ҳиндистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон Бош вазири билан телефонлашди.

Президент Шавкат Мирзиеёв Ҳиндистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 август куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Бош вазир ва дўст Ҳиндистон халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам - мамлакат Мустақиллиги куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

 

Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Эришилган келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, турли даражаларда фаол ва сермаҳсул мулоқотлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 60 фоизга ошди, 40 га яқин янги қўшма корхона ва кооперация лойиҳалари ишга туширилди. Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларнинг жорий портфели икки миллиард долларга етди. Ўзбекистонда Ҳиндистон университетларининг тўртта филиали муваффақиятли фаолият юритмоқда.

 

Етакчилар фармацевтика ва кимё саноати, рақамли иқтисодиёт, энергетика, кончилик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

 

"Шимол-Жануб" йўлаги доирасида самарали транспорт-транзит йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди. Маданият ва кино кунларини ўзаро ташкил этиш, ҳудудлар даражасида алмашинувларни фаоллаштириш таклиф қилинди.

 

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.