Ўзбекистон

Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Ислом санъати уйи Марказ очилиши доирасида ўтказиладиган кўргазмада намойиш этиш учун 13 та нодир ва қимматбаҳо экспонатни тақдим этди.

Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёдаги етакчи илмий ва маданий муассасалар билан яқин ҳамкорлик олиб бормоқда. Шу ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Ислом санъати уйи Марказ очилиши доирасида ўтказиладиган кўргазмада намойиш этиш учун 13 та нодир ва қимматбаҳо экспонатни тақдим этди.

 

 

Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади. Улар ислом дунёси тарихи, маданияти ва Ўзбекистоннинг маънавий мероси билан узвий боғлиқ бўлиб, юртдошларимиз ва хорижий меҳмонларга бой тарихий хазина билан яқиндан танишиш имконини беради.


Марказ илмий ходими Элёр Муллажонов таъкидлаганидек, экспонатлар орасида энг нодирларидан бири — Мамлуклар давридаги Муқаддас Каъба калитлари жездан ясалган, кумуш билан безатилган ва Қуръон оятлари ўйиб ёзилган ноёб асар ҳисобланади.

 

 

Кўргазмада намойиш этиладиган асарлар турли давр ва ҳудудларга мансуб бўлиб, улар орасида:


▪️Ғазнавийлар давридаги қумган — ўйма нақшлар билан безатилган қуйма бронза намунаси;


▪️Салжуқийлар давридаги сиёҳдон — тошдан ўйилган бадиий асар;


▪️Илк ислом даври сопол лаганлари — ҳижрий IV–V асрларда яратилган;


▪️Қуръон қўлёзмалари — Шарқий куфий ва насх хатда безакли нусхалар;


▪️Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонуни” асаридан саҳифалар — 1549 йилдаги илк нашрдан;


▪️Маҳмал — Каъба кисвасини ташишда ишлатилган маросимий ҳовлид;


▪️Ҳазрати Иброҳим мақоми пардаси — Усмонийлар даврида тикилган ноёб асар;


▪️Шахмат тошлари — ҳайвон суягидан ўйилган ўйин жиҳозлари;


▪️Тарихий китоб муқоваси — олтин ва бўёқлар билан безатилган Марказий Осиё намунаси.

 

Мазкур ҳамкорлик нафақат ислом дунёси маданий меросини кенг тарғиб этади, балки Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, илм-фан ва санъат соҳасида тажриба алмашишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"