Ўзбекистон

Фарғона божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

У контрабандачиларга 80 та iPhone олиб киришга ёрдам берганликда гумон қилинмоқда.

Фарғона божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида чегара ва божхона пости бошлиғи қўлга олинди. У мансаб ваколатларини суистеъмол қилган ҳолда пора олишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар қилди.

 

Аниқланишича, божхона органлари подполковниги Қирғизистондан 80 дона iPhone 16 мобил телефонларни белгиланган божхона тартиб-қоидаларидан четлаб ўтган ҳолда мамлакатга олиб киришга розилик берган. Эвазига у 5 минг АҚШ доллари ҳамда битта iPhone талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс келишилган пул маблағи ва телефонни олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан гумонланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғона божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди | Zamon.uz