Ўзбекистон

Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилди

Янги академияда таълим жараёни “устоз-шогирд” анъанаси асосида, “бўлажак судяни судя ўқитади” тамойилига кўра олиб борилади.

Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилди

2025-йил 21-август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Одил судлов соҳасида юқори малакадаги кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PF-141-сон Фармонини имзолади. Фармонга кўра, аввалги Судьялар олий мактаби ислоҳ қилиниб, унинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилди.

 

Янги академияда таълим жараёни “устоз-шогирд” анъанаси асосида, “бўлажак судяни судя ўқитади” тамойилига кўра олиб борилади. 2025-йил 1-октябрдан бошлаб судяликка номзодлар учун олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилади. Ушбу курслар давлат гранти асосида ташкил этилиб, тингловчиларга ўқиш даврида лавозими сақланган ҳолда судя ёрдамчиси ойлиги миқдорида стипендия тўланади.

 

Бундан ташқари, курсларга қабул қилиш уч босқичда — психологик ва тил бўйича тест синовлари, ёзма имтиҳон ва якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади. Курсларни муваффақиятли тамомлаган номзодлар эса бўш судялик лавозимлари учун танловларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Академияда малака оширишнинг янги тизими ҳам жорий этилади. Энди судялар иш тажрибасига қараб мунтазам малака ошириб боради: беш йилга тайинланган судялар — ҳар икки йилда икки ҳафта, ўн йилга тайинланганлар — ҳар уч йилда икки ҳафта, Олий суд судьялари ва раҳбар судялар — ҳар уч йилда бир ҳафта, фаолияти самарадорлиги паст бўлганлар эса қўшимча икки ҳафталик курсларда ўқитилади. 2026/2027 ўқув йилдан эса “Суд фаолияти” йўналишида амалий магистратура дастури ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилди | Zamon.uz