Жаҳон

Афғонистон ва Тожикистон чегарасида қўролли тўқнашув юз берди

Тўқнашувда бир афғон ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган.

Афғонистон ва Тожикистон чегарасида қўролли тўқнашув юз берди

24-август куни Тожикистоннинг Бадахшон вилояти, Дованг чегара ҳудудида Афғонистондаги “Толибон” Муваққат ҳукумати кучлари ва Тожикистон чегарачилари ўртасида қўролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ — “Shana news” хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма оқибатида бир афғонистонлик ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яроҳат олган. Маҳаллий манбалар ҳодисанинг сабаби сифатида ҳудуддаги Хитой кончилик компаниялари фаолияти ва Амударё оқимининг бузилишини кўрсатмоқда.

 

“Толибон” ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги вақтларда таранглашиб бормоқда. “Afghanistan International”нинг ёзишича, тўқнашувдан сўнг икки томон вакиллари учрашув ўтказиб, дарё суви ва кончилик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган. Учрашув давомида томонлар бир-бирини ҳудудларида мухолиф гуруҳларни қўллашда айблаган.

 

Маълумот учун, 17-июлдан 10-августгача Тожикистондан қарийб 1000 нафар афғонистонлик мажбуран депортация қилингани хабар қилинган эди. “Панжи Пойон – Шерхон Бандар” чегара назорат пункти орқали жами 1647 киши Афғонистонга қайтарилган, шундан 976 нафари мажбуран чиқариб юборилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистон ва Тожикистон чегарасида қўролли тўқнашув юз берди | Zamon.uz