Ўзбекистон

ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб: Самарқандда Амир Темур давридагидек боғлар барпо этилмоқда

Ташкилотнинг 43-сессияси кунларида Самарқандда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Экология вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган маросимда хорижий давлат делегациялари ҳам фаол иштирок этди.

ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб: Самарқандда Амир Темур давридагидек боғлар барпо этилмоқда

Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси кунлари вилоятнинг 5 гектарлик ҳудудида ташкилотнинг 80 бағишлаб яшил боғлар барпо этилмоқда. Бу ҳақида тадбирда иштирок этаётган Zamon.uz мухбири хабар берди.

 

Бугун, 31 октябрь куни Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳудудида 1,2 гектар майдонда 564 туп дарахт ва буталар экилди. Улар орасида қайрағоч, каталпа, япон сафораси, эман, шарқий чинор, от каштани, лола дарахти, форзиция, лаванда, туя, шунингдек акация, тол, хурмо ва олма дарахтлари бор.

 

Яшил боғ шунчаки кўкаламзор эмас, балки ҳақиқий экологик инновациялар марказига айланади. Бу ерда сув сарфини камайтирувчи томчилатиб суғориш тизимлари, энергия тежовчи қуёш панеллари ва насослар, ёмғир сувини йиғиб, қайта фойдаланиш тизимлари, чиқиндиларни компост қилиш ва тупроқни бойитиш жойлари, маҳаллий табиий материаллардан ясалган йўлаклар ва ўриндиқлар жорий этилади.

 

Сояли яшил ҳудудлар барпо этилиши натижасида шаҳар муҳитида ҳарорат пасаяди ва “иссиқлик ороли” эффекти камаяди.

 

Яшил боғ “Silk Road Samarkand” туристик маркази ва Қорасув массиви ҳудудида, Зарафшон дарёсига яқин жойда жойлашади. Маданий марказга яқинлиги сабабли бу жой дам олиш, маърифат ва халқаро дўстлик рамзи сифатида хизмат қилади.

 

Лойиҳа концепцияси Амир Темур боғлари фалсафасига асосланади — улар ўтмиш, ҳозирги ва келажакни рамзий тарзда бирлаштирган. “Яшил боғ” Шарқнинг классик боғ меъморчилиги услубида яратилиб, Соҳибқирон Амир Темурнинг бизгача етиб келган асосий машҳур 9 та боғига (“Боғи Чинор”, “Боғи Беҳишт”, “Боғи Давлатобод”, “Боғи Дилкушо”, “Боғи Шамол”, “Боғи Нав”, “Боғи Жаҳоннамо”, “Боғи Майдон”, “Боғи Баланд”) хос тарзда 9 та бўлимга ажратилади ва Соҳибқирон боғлари хусусиятларини ўзида акс эттиради. Боғ бўлимларида ўша даврга хос тарзда чинор, оқ қайин, тут, хурмо, кедр, павлония, атиргул буталари, лаванда, магнолия, лола, тол, акация, фотиния, заранг, қайрағоч, сакура, секвойя ва бошқа дарахт ва буталар ўтқазилади. Режага кўра, УНEССОнинг 80 йиллигига бағишлангани учун рамзий маънода 80 мингта дарахт ва бута экилади.  Бу дарахтлар нафақат эстетик муҳит яратади, балки экологик мувозанатни ҳам таъминлайди. Боғда ўзбек рассомлари ва дизайнерлари томонидан яратилган замонавий арт-инсталляциялар ҳам жойлаштирилади. Лойиҳа маҳаллий ҳамжамиятлар ва халқаро ҳамкорларни яшил келажак сари бирлаштиради.

 

Барқарор келажак сари ташланган ҳар бир қадам амалий аҳамиятга эга. Шу маънода, жаҳоннинг турли бурчакларидан иштирокчиларни бирлаштирадиган йирик халқаро тадбир чоғида атмосферага чиқариладиган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш мақсадида 80 000 дарахт экиш ташаббуси — экологик масъулият ва илмий ёндашувнинг ёрқин ифодасидир. Бу дарахтлар нафақат углерод изини нейтраллаштиришга хизмат қилади, балки минтақанинг иқлим барқарорлиги, ҳаво сифати ва биохилма-хиллигини мустаҳкамлашга ҳам улкан ҳисса қўшади. Табиат билан уйғунликда ўтказилган бундай акция инсон фаолиятининг экологик изини қайта кўриб чиқишга чорлаб, барқарор тараққиёт ғоясини амалда намоён этади.

 

“Яшил боғ” лойиҳаси ЮНЕСКО қадриятларига мос келади ҳамда Ўзбекистоннинг экологик етакчилигини, бой маданиятини ва глобал экологик бирдамликни намойиш этади. Бу ташаббус келажак авлодлар учун очиқ, барқарор яшил маконни яратиш сари муҳим қадамдир. У Самарқанд ва бутун Ўзбекистоннинг экологик ҳамда маданий ривожланишга содиқлигини ифодаловчи тирик тимсолга айланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб: Самарқандда Амир Темур давридагидек боғлар барпо этилмоқда | Zamon.uz