Жаҳон

Австралияда инсоният тарихини сақловчи “қора қути” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Глобал инқироз юз берса, ушбу “қора қути” келажак авлодларга инсоният тарихида нима бўлганини тушунишга ёрдам беради.

Австралияда инсоният тарихини сақловчи “қора қути” лойиҳаси амалга оширилмоқда

 

Тасманиянинг ғарбий қисмида Earthʼs Black Box лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида тахминан ўн метр узунликдаги пўлат монолит қурилади, у инсоният тарихини ва унинг йўқ бўлишининг мумкин бўлган сабабларини қайд этишга мўлжалланган. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.

 

Қалинлиги 7,5 сантиметр бўлган пўлат конструкция геологик жиҳатдан барқарор бўлиб, узоқ жойда гранит асосга ўрнатилади. Лойиҳа муаллифлари орасида Тасмания Университети, Slemenger BBDO агентлиги ва The Glue Society санъат гуруҳи мавжуд.

 

Қурилма қуёш энергияси билан ишлайди ва асрлар давомида автоном хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Ичида атмосферадаги СО₂ контсентрацияси, ҳаво ва океан ҳарорати, денгизларнинг кислоталаниш даражаси, энергия истеъмоли, сиёсий қарорлар, янгиликлар ва ижтимоий тармоқлардаги нашрларни доимий ёзиб борувчи маълумот сақлаш тизимлари жойлаштирилади.

 

Лойиҳа муаллифлари таъкидлашича, глобал инқироз юз берса, ушбу “қора қути” келажак авлодларга инсоният тарихида нима бўлганини тушунишга ёрдам беради. Тизимнинг тўлиқ ишга туширилиши 2026 йилга қадар режалаштирилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"