Ўзбекистон

Тошкентда ҳалок бўлган ЙПХ инспекторининг оиласи давлат муҳофазасига олинади

Миробод туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходими юқори тезликда ҳаракатланган транспорт воситаси томонидан уриб юборилган эди.

Тошкентда ҳалок бўлган ЙПХ инспекторининг оиласи давлат муҳофазасига олинади

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровнинг вафоти юзасидан расмий баёнот эълон қилинди. Унда марҳум ходимнинг оила аъзолари давлат муҳофазасига олиниши маълум қилинди.

 

Ҳосилбек Эшназаров 2022 йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Дастлаб Яшнобод туманида фаолият бошлаган, 2024 йилдан патруль-пост хизматида ишлаган. 2025 йилдан эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-патруль хизмати инспектори сифатида хизматга сафарбар этилган.

 

Хизмат фаолияти давомида у ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида фаол иштирок этган. Юзлаб йирик ва оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда қатнашган.

 

Фаолияти давомида 1392 та ҳуқуқбузарликни аниқлаган бўлиб, шундан 324 таси қўпол қоидабузарликни ташкил этади. 14 нафар маст ҳайдовчининг ҳаракатига чек қўйган. Шунингдек, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш, ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқариш ҳамда светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик билан боғлиқ 52 та ҳолатни аниқлаб, қонуний чоралар кўрилишини таъминлаган.

 

Жорий йил 25 февраль куни тунги хизмат вақтида Миробод тумани Нукус кўчасида BWM русумли автомашинани олиб қочиб, юқори тезликда ҳаракатланган вояга етмаган шахс томонидан уриб юборилган. Оқибатда Ҳосилбек Эшназаров оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Марҳум 33 ёшда бўлиб, икки қиз ва бир ўғилнинг отаси эди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди ҳамда 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Расмий баёнотда таъкидланишича, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзолари давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя чоралари кўрилади.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.