Ўзбекистон

Эрон билан можаро фонида Исроил Ал-Ақсо масжидида жума намозини бекор қилди

Бу қарор мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланганидан бери Исроил томонидан исломнинг учинчи муқаддас масканида жорий этилган чекловларнинг навбатдагиси бўлди.

Эрон билан можаро фонида Исроил Ал-Ақсо масжидида жума намозини бекор қилди

Исроилнинг Фуқаролик маъмурияти босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида жума намозини бекор қилди. Бу ҳақда Ал Жазеэра хабар берди.

 

Бу қарор мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланганидан бери Исроил томонидан исломнинг учинчи муқаддас масканида жорий этилган чекловларнинг навбатдагиси бўлди.

 

Фуқаролик маъмурияти раҳбари бригада генерали Ҳишам Иброҳим пайшанба куни Исроил армиясининг Ал-Мунасиқ платформаси орқали баёнот бериб, қарор Эрон томонидан “Исроил ва бутун минтақага” қарши жавоб зарбалари берилгани ортидан қабул қилинганини айтди.

 

28- февраль куни Исроил ва унинг яқин иттифоқчиси АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳужум бошлаган эди. 

 

Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бошқарув органи раҳбари сўзларига кўра, жума куни Қуддуснинг Эски шаҳридаги барча муқаддас масканлар — Ғарбий девор, Маъбад тоғи ва Муқаддас Қабр черкови ҳам ёпилиб, бу ерда барча дин вакилларига ибодат қилиш ёки ташриф буюриш тақиқланади.

 

Маълумотларга кўрса, Эроннинг жавоб ракета зарбалари оқибатида Исроилда ҳозиргача 10 киши ҳалок бўлган. 

 

Исроил ва АҚШнинг Эронга берган зарбалари эса камида 1 230 кишининг ўлимига сабаб бўлган. АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Исроил расмийлари фақат шу ҳудудда яшовчилар ва дўкон эгаларига Эски шаҳарга киришга рухсат бермоқда.

 

Ал-Ақсо масжидининг катта имомларидан бири шайх Икрима Сабрий Исроилнинг масжидни ёпиш қарорини кескин танқид қилди.

 

“Босқинчи ҳокимият ҳар қандай вазиятдан фойдаланиб Ал-Ақсони ёпмоқда. Бу мутлақо асоссиз,” деди у Аl Jazeera'га берган интервюсида.

 

Бироқ Исроил томонидан жорий этилган чекловлар уруш бошланишидан аввал ҳам мавжуд эди. Ўтган ой Исроил расмийлари Рамазон ойидаги илк жума намозида Ғарбий Соҳилдан фақат 10 минг нафар фаластинликнинг масжид ҳудудига киришига рухсат берилишини эълон қилган эди. 

 

Бу аввалги йиллардаги иштирокчилар сонининг жуда кичик қисми ҳисобланади. Ал-Ақсо мажмуаси бир вақтнинг ўзида ярим миллионгача одамни сиғдира олади.

 

Қуддуснинг Эски шаҳри босиб олинган Шарқий Қуддусда жойлашган бўлиб, Исроил бу ҳудудни 1967 йилда эгаллаган ва кейинчалик аннексия қилган. Бу ҳаракат халқаро ҳуқуққа зид ҳисобланади.

 

Ал-Ақсо мажмуасининг маъмурий бошқаруви Иордания зиммасида бўлса-да, ҳудудга кириш-чиқиш Исроил хавфсизлик кучлари томонидан назорат қилинади.

 

Кўп йиллардан бери амал қилиб келаётган “статус-кво” тартибига кўра, яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаганлар мажмуага маълум соатларда ташриф буюришлари мумкин, бироқ у ерда ибодат қилиш ёки диний рамзларни намойиш этиш тақиқланган.

 

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бир неча бор Ал-Ақсо мажмуасида яҳудийлар ибодат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини айтган ҳамда амалдаги “статус-кво” тартибига қарши чиқиб келади. 2024 йилда у мажмуа ҳудудида синагога қуриш ниятини ҳам билдирган.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.