Ўзбекистон

Тошкент—Хива йўналишидаги янги тезюрар поезд қатнови 3 майдан йўлга қўйилади

“Жалолиддин Мангуберди” электропоезди ҳафтасига 3 кун қатнаб, сафар вақти 7,5 соат атрофида бўлади.

Тошкент—Хива йўналишидаги янги тезюрар поезд қатнови 3 майдан йўлга қўйилади

 

Тошкент—Хива йўналишида янги “Жалолиддин Мангуберди” номли юқори тезликдаги электропоезд қатнови йўлга қўйилмоқда. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи бир томонга 780 минг сўм этиб белгиланган.

 

Ўзбекистон темир йўллари маълумотига кўра, поезд Тошкент Марказий вокзалидан соат 07:00 да жўнаб, Хивага 14:31 да етиб боради. Хивадан Тошкентга қайтиш рейси эса соат 07:20 да йўлга чиқиб, 14:51 да пойтахтга етиб келади.

 

Қатновлар ҳафтасига уч кун амалга оширилади. Тошкентдан Хивага поезд сешанба, пайшанба ва шанба кунлари ҳаракатланса, Хивадан Тошкентга чоршанба, жума ва якшанба кунлари қатнайди.

 

Янги йўналиш бўйича илк қатнов 3 май куни Тошкентдан, 4 май куни эса Хивадан амалга оширилади. Йўловчилар чипталарни темир йўл кассалари орқали ёки электрон шаклда махсус платформа орқали харид қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.