Ўзбекистон

Ўзбекистонда подъезд ва тротуарлар олдига машина қўйиш тақиқланди

Кўп қаватли уйлар ҳудудида янги тақиқлар жорий этилди.

Ўзбекистонда подъезд ва тротуарлар олдига машина қўйиш тақиқланди

Кўп квартирали уйлар ҳудудида хавфсизлик, тартиб-интизом ва умумий фойдаланиш жойларини сақлашни таъминлаш мақсадида янги талаб ва тақиқлар жорий этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

 

Унга кўра, кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ҳудудларда фуқаролар томонидан айрим ҳаракатларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади.

 

Хусусан, уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги зинапоялар, подъездлар, том, ертўла, умумий фойдаланишдаги ошхона ҳамда балкон ва лоджияларда сақлашга рухсат этилмайди.

 

Шунингдек, балкон ва лоджияларда ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи жиҳозлар ўрнатиш, оғир буюмларни сақлаш ҳамда фасад қисмида кийим-кечак, гилам ва бошқа буюмларни осиб қўйиш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, кириш йўлаклари ва зинапоялар остида ёнувчан материалларни сақлаш, умумий иссиқлик тизимларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш, қўшимча иситиш мосламаларини улаш ҳам қатъиян ман этилади.

 

Яна бир муҳим тартибга кўра, кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ҳудудларда автотранспорт воситаларини газонлар, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарлар ҳамда кириш йўлаклари олдига қўйиш тақиқланади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.