Ўзбекистон

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида бир поғона юқорилади

Таҳлилга кўра, сўнгги 25 йил ичида глобал кўрсаткичлар энг паст даражага тушган.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида бир поғона юқорилади

Чегара билмас мухбирлар томонидан эълон қилинган 2026-йилги Матбуот эркинлиги индексига кўра, Ўзбекистон бир поғона юқорилаб, 180 та давлат орасида 147-ўринни эгаллади.

 

Бу хусусида иқтисодчи Отабек Бакиров: “Ўрнимиз 2025 йилдаги кўрсаткичдан бир поғона юқорилаган, лекин тўпланган баллар 35,24 дан 34,95 гача пасайган. Ўрнимизнинг бир поғона яхшилангани бизнинг қатордаги давлатларда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият кўпроқ ёмонлашгани билан боғлиқ” — дея ёзди.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, тарихда илк бор дунё мамлакатларининг ярмидан кўпи матбуот эркинлиги бўйича “қийин” ёки “жуда жиддий” тоифаларга киритилган. 

 

Ушбу рўйхатда Марказий Осиё давлатлари ҳам бор. 

 

Минтақа бўйича натижалар қуйидагича: 

 

  • Қирғизистон — 146-ўрин, 
  • Ўзбекистон — 147-ўрин,
  • Қозоғистон — 149-ўрин, 
  • Тожикистон — 155-ўрин,
  • Туркманистон — 173-ўрин.

 

Таҳлилга кўра, сўнгги 25 йил ичида глобал кўрсаткичлар энг паст даражага тушган. 2001 йилдан буён ахборот олишни чекловчи ҳуқуқий механизмлар кенгайиб, ҳатто демократик давлатларда ҳам матбуот эркинлигига салбий таъсир кўрсатган. 

 

Ўтган йил давомида айниқса ҳуқуқий кўрсаткич кескин пасайган бўлиб, бу журналистик фаолиятнинг тобора криминаллаштирилаётганидан далолат беради.

 

Америка минтақасида ҳам вазият мураккаблашган: АҚШ рейтингда етти поғона пастлаб, 64-ўринни эгаллаган. Лотин Америкаси мамлакатларида эса зўравонлик ҳолатлари фонида ОАВ учун шароитлар ёмонлашган.

 

Ҳисоботга кўра, ҳозирда дунё мамлакатларининг қарийб 75 фоизида матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият “муаммоли” ёки ундан ҳам ёмонроқ деб баҳоланмоқда. 52,2 фоиз давлатларда эса ОАВ фаолияти учун шароитлар “мураккаб” ёки “жуда жиддий” даражада. Таққослаш учун, 2002 йилда бу кўрсаткич 13,7 фоизни ташкил этган.

 

Етакчилар қаторида Норвегия кетма-кет ўнинчи йил биринчи ўринни эгаллади. Аксинча, Эритрея учинчи йил кетма-кет рейтингнинг охирги поғонасида қолмоқда. Энг катта ижобий ўсишни Сурия кўрсатиб, 36 поғонага юқорилаган.

 

Таҳлилда урушлар ва қуролли можаролар матбуот эркинлигига жиддий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган. Хусусан, Ироқ, Судан ва Яманда вазият ёмонлашган.

 

Айниқса, Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар фонида журналистлар учун хавф кучайган: 2023 йил октябридан буён ҳудудда 220 дан ортиқ журналист ҳалок бўлган, улардан камида 70 нафари хизмат вазифасини бажариш чоғида ўлдирилган.

 

Шунингдек, Эрон 177-ўринни эгаллаб, бир поғона пастлаган, Россия эса 172-ўринга тушган. Украина эса 7 поғонага юқорилаб, 55-ўринни қайд этган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида бир поғона юқорилади | Zamon.uz