Ўзбекистон

Тошкент аэропортида қушлардан ҳимоя қилувчи янги интеллектуал тизим жорий этилди

Тизим сунъий интеллект ёрдамида қушларни автоматик аниқлаб, уларни ҳайдаш учун йўналтирилган овозли ва ультратовуш сигналлардан фойдаланади.

Тошкент аэропортида қушлардан ҳимоя қилувчи янги интеллектуал тизим жорий этилди

Тошкент аэропортида қушлардан ҳимоя қилувчи “АVES Airport” жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Германияда ишлаб чиқилган мазкур тизим парвозлар хавфсизлигини таъминлашнинг орнитологик соҳасидаги энг замонавий ечимлардан бири ҳисобланади.

 

Тизим сунъий интеллект ёрдамида юқори хавфли ҳудудлардаги қушларни автоматик равишда аниқлаш, кузатиш ва ҳайдаш функцияларини бажаради. Ва инсон омилини сезиларли даражада пасайтиради.

 

“Тизим” тўлиқ автоном тарзда ишлаб ҳаво кемаларининг ҳаракатига қараб мустақил равишда фаоллашади ва ўчади. 

 

Камералар қушларни кундузи 1000 метргача, тунда эса 400 метргача бўлган масофада аниқлашга қодир ҳамда мураккаб об-ҳаво шароитларида ҳам ўз вақтида чора кўришни таъминлайди.

 

Қушларни ҳайдаш учун йўналтирилган овозли ва ультратовуш сигналлардан фойдаланилади. Қушлар ушбу таъсирга ўрганиб қолмаслиги учун сигналлар доимий равишда ўзгариб туради. Шу билан бирга, тизим масофа ва атроф-муҳитга қараб овоз баландлигини тартибга солади ва экотизимга салбий таъсирни камайтиради.

 

Бундан ташқари бир нечта қурилмалар ҳамкорликда ишлаб, қушларни хавфсиз зоналарга йўналтиради. Мутахассислар учун таҳлил ва бошқарув осон бўлиши учун тизим доимий равишда маълумотларни йиғиб боради. 

 

Шунингдек, тизим бир вақтнинг ўзида 256 тагача қушни аниқлаш, кузатиш ва ҳайдаш имконига эга.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.