Ўзбекистон

14 ёшли қизнинг таниши ППХ ходимини “шантаж” қилгани аниқланди

ИИББга кўра, Оҳангарондаги можаро шахсий келишмовчилик оқибатида юзага келган, ППХ ходимига нисбатан айбловлар асоссиз.

14 ёшли қизнинг таниши ППХ ходимини “шантаж” қилгани аниқланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Оҳангарон туманида 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат бўйича қўшимча маълумот берди.

 

Расмий баёнотга кўра, мазкур воқеа юзасидан комплекс текширувлар ўтказилган ва видеода келтирилган айбловлар ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланган.

 

Дастлаб, ижтимоий тармоқларда патрул-пост хизмати (ППХ) ходими вояга етмаган қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилгани ҳақида мурожаат тарқалган эди.

 

Аниқланишича, жорий йил 27 апрель куни тунги соат 00:30 атрофида ППХ ходимига аввалдан таниш бўлган 22 ёшли аёл қўнғироқ қилиб, учрашувга чақирган. Шундан сўнг, аёл ва 14 ёшли қиз ўз ихтиёрлари билан ходим бошқарувидаги автомобилга ўтирган. Улар қисқа вақт давомида шаҳар ҳудудида ҳаракатланган ва маълум жойда тўхтаган.

 

Орадан 15–20 дақиқа ўтгач, яна бир автомобил келиб тўхтаган. Ундан тушган уч нафар йигитдан бири 14 ёшли қиз билан яқин муносабатда бўлган шахс экани аниқланган. У машина олдига келиб жанжал чиқарган, транспорт воситасига зарар етказишга уринган ҳамда ёнидаги шахсларга воқеани видеога олишини айтган.

 

Мазкур видеоязув кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилиб, унда ППХ ходимига нисбатан асоссиз айбловлар илгари сурилган.

 

Текширув давомида маълум бўлишича, видеомурожаатни тарқатган шахс қизнинг қариндоши эмас. У қиз билан шахсий муносабатда бўлиб, уни назорат қилиб келган. Шунингдек, ушбу йигит бир неча кун аввал ҳам айнан шу қиз билан тунги вақтда бирга юргани учун ППХ ходими томонидан расмий огоҳлантирилган.

 

Расмийларга кўра, айнан шу ҳолат йигитнинг норози кайфиятига сабаб бўлган ва у вазиятни нотўғри талқин қилган ҳолда ходимга нисбатан босим ўтказиш мақсадида видеотасвирни тарқатган.

 

Воқеа иштирокчиси бўлган 22 ёшли аёл ҳам видеомурожаатда келтирилган даъволарни рад этиб, ҳеч қандай мажбурлаш ёки ноқонуний ҳаракат бўлмаганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, улар автомобилга ўз ихтиёри билан ўтирган, ҳолат эса ташқи шахслар томонидан атайлаб кескинлаштирилган.

 

Ички ишлар органлари фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай хабарларга танқидий ёндашишга ва фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

Tошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"