Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда кўллар сонини 12 тага етказишни топширди

Шунингдек, жорий йилда 13 та янги гидроэлектр станцияни ишга тушириш ва юзлаб иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда кўллар сонини 12 тага етказишни топширди

 

Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган тақдимот билан танишди.

 

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар мавжуд бўлиб, улар нафақат ичимлик суви ва суғориш тизими, балки энергетика, иқтисодиёт ҳамда экологик барқарорлик нуқтайи назаридан ҳам катта стратегик аҳамиятга эга.

 

Бугунги кунда мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг асосий қисми табиий газ ва кўмир ҳисобига тўғри келмоқда. Гидроэнергия улуши эса 10–12 фоиз атрофида. Шу боис мазкур йўналишни кенгайтириш энергия тизимини диверсификация қилиш, ёқилғи ресурсларига қарамликни камайтириш ва экологик тоза энергия манбаларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.

 

Сўнгги йилларда гидроэнергетика тармоғида муҳим натижаларга эришилди. Хусусан, 2017 йилда 36 тани ташкил этган гидроэлектр станциялар сони 2025 йилга келиб 100 тага етказилди. Уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати эса 1,6 гигаваттдан 2,4 гигаваттгача ошди.

 

Бундан ташқари, Марказий Осиёда ягона бўлган гидроагрегатлар ва технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи «UzHydroPower» заводи ташкил этилди. Ўтган йили ишга туширилган Норин ГEСлар каскадининг биринчи босқичи илк бор “миллий лойиҳа” модели асосида амалга оширилиб, барча жараёнлар маҳаллий корхоналар томонидан бажарилди.

 

Шу билан бирга, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятининг катта қисми ҳали тўлиқ ишга солинмагани таъкидланди. Аҳоли сони ва иқтисодиёт ҳажми ортиб бораётган бир шароитда электр энергиясига талаб ҳам ошмоқда. Шу сабабли мавжуд дарёлар, сойлар ва каналларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, янги қувватларни тез суръатларда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

 

Тақдимотда 2026–2032 йилларда умумий қиймати 5,8 миллиард доллар бўлган 73 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Натижада қўшимча 3,6 гигаватт қувват яратиш кўзда тутилмоқда.

 

Жорий йилда 13 та гидроэлектр станцияни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Уларнинг умумий қуввати 114 мегаватт бўлиб, йилига 537 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Ушбу лойиҳалар доирасида 254 та янги иш ўрни яратилади.

 

Бундан ташқари, Бўстонлиқ туманида грант маблағлари ҳисобидан 20 мегаватт қувватли шамол электр станцияси қурилиши олиб борилмоқда.

 

Йирик лойиҳалар қаторида Бўстонлиқ туманидаги Юқори Пском ГEС алоҳида аҳамиятга эга. Қиймати 365 миллион доллар бўлган ушбу станциянинг қуввати 160 мегаваттни ташкил этади. У йилига 484 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 161 мингта хонадонни электр билан таъминлаш имконини беради. Лойиҳада маҳаллий компонентлар улуши 82 фоизни ташкил этади.

 

Фарғона вилоятининг Сўх туманида “миллий лойиҳа” тамойили асосида Сўх ГEС қурилиши режалаштирилган. Қуввати 15 мегаватт бўладиган мазкур станция йилига 50 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, тумандаги электр эҳтиёжининг 71 фоизини барқарор таъминлайди.

 

Юқори Тўпаланг ҳудудининг гидроэнергетика салоҳияти ҳам атрофлича кўриб чиқилди. «Тўпаланг» сув омборига қуйиладиган дарё ва сойларда 42 та кичик ГEС қуриш орқали 541 мегаватт қувват яратиш, йилига қарийб 1,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжудлиги билдирилди.

 

Шунингдек, дунё тажрибасида кенг қўлланилаётган гидротўплаш электр станцияларини қуриш орқали энергияни сақлаш ва қайта тақсимлаш тизимларини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистонда умумий қуввати 1,4 гигаватт бўлган 3 та шундай станцияни барпо этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

 

Яна бир муҳим йўналиш сифатида умумий қуввати 164 мегаватт бўлган 2983 та кичик ва микро ГEС қуриш режалари муҳокама қилинди.

 

Соҳа самарадорлигини ошириш мақсадида рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш белгиланди. Сув омборлари ва гидроиншоотларда сув сатҳи, сув ҳажми, босим, метеорологик маълумотлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини онлайн кузатиш имконини берувчи рақамли мониторинг тизимлари босқичма-босқич жорий этилади. Ҳозирда сув омборлари хавфсизлигини таъминлаш учун 3,5 мингта назорат-ўлчов аппаратлари ўрнатилган.

 

Давлат раҳбари барча лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда электр таъминоти барқарорлигини кучайтириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

 

Тақдимотда Тошкент шаҳридаги дарё ва каналлар бўйларини ободонлаштириш, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш ҳамда янги дам олиш масканлари ташкил этиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Жумладан, Чирчиқ дарёсининг пойтахт ҳудудидан ўтувчи 16 километрлик қисмида 306 гектар майдонда “Дарё бўйи” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида қирғоқлар мустаҳкамланади, яшил ҳудудлар яратилади, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади.

 

Бектемир канали бўйида 187,3 гектар майдонда “яшил белбоғ” ташкил этиш, сайилгоҳлар, пиёдалар ва велойўлаклар, ички йўллар, кўприклар ҳамда замонавий ёритиш тизимларини қуриш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, пойтахтда 4 та сунъий кўл ва сув ҳавзаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди. Президентимиз аҳоли учун қулайлик яратиш ва шаҳар микроиқлимини яхшилаш мақсадида кўллар сонини 12 тага етказиш бўйича топшириқ берди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"