Ўзбекистон

Деновда 4 зўравон бир эркакни уриб ўлдирди

Жанжал пул олди-берди масаласидаги зиддият туфайли юз берган.

Деновда 4 зўравон бир эркакни уриб ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида фуқаро уриб ўлдирилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан вилоят ИИБ расмий ахборот берди.

 

Маълум қилинишича, 27 апрель куни соат 17:50 атрофида “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш шохобчаси олдида 1970 йилда туғилган А.У. ва унинг ўғли, 1994 йилда туғилган А.А.га бир гуруҳ шахслар ҳужум қилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа пул олди-берди масаласида аввалдан мавжуд бўлган зиддият ортидан келиб чиққан. Жабрланувчиларни уларнинг жияни — 1989 йилда туғилган Қ.Ш. ҳамда унинг 3 нафар шериги урган ва тан жароҳати етказган. Шундан сўнг улар жабрланувчилардан бирини “Gentra” автомашинасига ўтқазиб, воқеа жойидан олиб кетишган.

 

Жабрланувчи А.А. шу куни туман тиббиёт муассасасига ётқизилган. У оғир, ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олган бўлиб, шифокорлар кўрсатган муолажаларга қарамасдан 28 апрель куни вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “к, е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тўрт нафар гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.

 

Кейинроқ жиноят иши мазкур кодекснинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган. 

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.