Ўзбекистон

Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди

У аввал Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди

Бағдод туманига Исақов Ҳожиқўзижон Қосимжонович ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида лавозимидан озод этилган Ғанижон Солиев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Исақов Ҳожиқўзижон Қосимжонович номзоди туман депутатлари томонидан қўллаб-қувватланиб, Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

 

У ҳозирга қадар Фарғона вилояти 426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизмлар колоннаси масъулияти чекланган жамияти бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

 

Ҳожиқўзижон Исақов аввал Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам ишлаган. 

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.