Ўзбекистон

Самарқандда болани урган хусусий боғча тарбиячиси ишдан олинди

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда болани урган хусусий боғча тарбиячиси ишдан олинди

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болага нисбатан қўл кўтаргани акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан масъул ташкилотлар томонидан расмий ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, воқеа “Мадина Кўзмунчоқ” нодавлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Мазкур таълим ташкилоти 2019 йил август ойидан буён лицензия асосида фаолият юритиб келмоқда.

 

Ҳозирги вақтда муассасада 6 та гуруҳ фаолият юритиб, жами 147 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олмоқда.

 

Ўрганишлар давомида аниқланишича, жорий йилнинг 20 апрель куни ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Д. томонидан тарбияланувчига нисбатан жисмоний зўравонлик содир этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 23 апрель куни ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида тарбиячи M.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"