Ўзбекистон

Тошкентда профилактика инспекторлари ногиронлиги бўлган аёлни калтаклагани рад этилди

Тошкент шаҳар ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

Тошкентда профилактика инспекторлари ногиронлиги бўлган аёлни калтаклагани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда профилактика инспекторлари ногиронлиги бўлган аёлни калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган Ш.Қ. (ногиронлиги мавжуд эмас) 2025 йилнинг январь ойидан август ойига қадар таниши 1996 йилда туғилган Х.М. билан расмий никоҳсиз Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйда (Х.М.га тегишли хонадон) бирга яшаб келган. 

 

2025 йилнинг декабрь ойида фуқаро Х.М. ушбу хонадонни 1999 йилда туғилган З.С. га ижарага берган. 10 декабрь куни ушбу хонадонга Ш.Қ. ўзининг онаси Г.Қ. ва синглиси З.Қ. билан бирга келиб, ижарада яшаётган фуқаролар билан ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойига ҳудудий профилактика инспекторлари А.Холиёров ва У.Хамидуллаевлар келиб, ушбу жанжални тўхтатишга ҳаракат қилган. Шу жараёнда Ш.Қ. хонадонга кириш эшиги олдига ётиб олиб, хонадондан кетмаслигини маълум қилиб жанжал қилган. Ушбу жанжалга З.С.нинг отаси С.С. ҳам аралашган ва Г.Қ. енгил даражадаги жароҳат олган.

 

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ш.Қ., Г.Қ., З.Қ. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси, 194-моддаси билан, З.С.га 183-модда билан, С.С.га 52-модда асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига тақдим этилган. 

 

Бироқ, Ш.Қ., Г.Қ., З.Қ. лар бир неча маротаба судга чақирилган бўлса-да судга келмаганлиги аниқланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"