Сиёсат

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Тошкентда олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Чехия Бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, улар давомида Ўзбекистон-Чехия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Асосий эътибор ўзаро савдони ошириш ва машинасозлик, яшил энергия, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилади. Маданий, гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинади.

 

Халқаро масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашинув ҳам бўлиб ўтади.

 

Учрашув якунидa икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

 

Бош вазир Андрей Бабиш ташрифи доирасида Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.