Ўзбекистон

Радар қўйишдан мақсад фақат пул қилиш бўлиб қоляпти — депутат

Депутат радарлардаги хатоликлар сабаб нотўғри қўлланилган жарималар ҳайдовчиларга қайтарилиши кераклигини айтди.

Радар қўйишдан мақсад фақат пул қилиш бўлиб қоляпти — депутат

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Даврон Арипов йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи радарларнинг хусусий сектор қўлига ўтганини, улар ҳозирда даромад манбаига айланиб қолганини айтди.

 

Шунингдек, бу хусусида халқдан норозилик хатлари келиб тушаётгани қайд этилди.

 

Депутатнинг билдиришича, айрим ҳайдовчилар радарлар орқали тезлик нотўғри ўлчанганини исботлаб берган. Бу ҳолатлар эса нотўғри қўлланган жарималар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда. 

 

Шу муносабат билан у хусусий тадбиркорлар зиммасидаги масъулиятни кучайтириш зарурлигини билдирди.

 

Арипов фикрича, агар техник хатолик ёки қасддан нотўғри ҳисоблаш натижасида ҳайдовчиларга асоссиз жарима қўлланган бўлса, тадбиркорлар зарар кўрган фуқароларга маблағларни тўлиқ қайтариши керак.

 

У бундай механизм жорий этилса, тадбиркорларнинг масъулият билан ишлаши ошишини таъкидлади.

 

Аввалроқ Ички ишлар вазирига камера ва радарлар фаолияти бўйича парламент сўрови юборилиб, депутатлар асоссиз жарималар, йўл белгилари ва радарлар жойлашуви бўйича ИИВдан изоҳ талаб қилгани ҳақида хабaр берилганди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.