Жаҳон

Қозоғистонда “олтин виза” тизими жорий этилади

Ушбу виза эгалари солиқ имтиёзлари ва давлат хизматларидан кенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қозоғистонда “олтин виза” тизими жорий этилади

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат миграция сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, иқтидорли мутахассислар ва инвесторларни жалб қилиш ҳамда уларнинг мамлакатда фаолият юритишини соддалаштириш кўзда тутилган.

 

Мазкур ислоҳот доирасида “Altyn Visa” — яъни “олтин виза” тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу виза эгаларига давлат хизматларидан фойдаланишда Қозоғистон фуқаролари билан тенглаштирилган мақом берилади. Шунингдек, улар учун солиқ имтиёзлари жорий этилиб, шахсий даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи ҳамда умумий даромад декларацияси топшириш мажбурияти бекор қилинади.

 

Фармонга мувофиқ, инвесторлар ва топ-менежерлар учун бизнес визалари, олимлар, шифокорлар, маданият арбоблари ҳамда етакчи хорижий университетлар битирувчилари учун махсус ишчи визалар жорий этилади. Бундан ташқари, инвестиция лойиҳаларида иштирок этувчи шахслар учун алоҳида вақтинчалик ишчи визалар ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжатда хорижий дипломларни нострификациясиз тан олиш, яъни уларни автоматик равишда эътироф этиш тизимини йўлга қўйиш ҳам белгиланган. Шу билан бирга, чет элликлар учун “ягона ойна” тамойили асосида ариза топшириш имконини берувчи рақамли платформалар яратилади.

 

Остона ва Олмаота шаҳарларида хорижий фуқаролар учун инглиз тилида хизмат кўрсатиш зоналарини ташкил этиш, шунингдек, инновацион йўналишларда, жумладан сунъий интеллект соҳасида янги платформаларни ишга тушириш режалаштирилган.

 

Фармонга кўра, Остона халқаро молия маркази фаолиятига ҳам ўзгартиришлар киритилади. Хусусан, солиқ резидентлигини олиш учун мамлакатда бўлиш муддати 90 кундан 30 кунгача қисқартирилади.

 

Мазкур чоралар Қозоғистонни инвестициялар ва юқори малакали кадрларни жалб қилиш бўйича минтақавий марказга айлантиришга қаратилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.