Ўзбекистон

Ўзбекистонда кўмир, нефть ва газ қазиб олиш камайди

Бироқ бензин, электр энергияси, дизель ёнилғиси ва портландсемент ишлаб чиқаришида ўсиш қайд этилди.

Ўзбекистонда кўмир, нефть ва газ қазиб олиш камайди

2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда асосий энергия ресурсларини қазиб олиш ҳажми камайди. Бу ҳақда Статқўм маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, I чоракда табиий газ қазиб чиқариш 9,6 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга камайган. 

 

Нефть қазиб олиш ҳажми 157,3 минг тоннани ташкил этиб, 2025 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 2,2 фоизга пасайган. Газ конденсати ишлаб чиқариш эса 18,3 фоизга қисқариб, 242,3 минг тоннага тушган.

 

2024 йил билан солиштирганда, табиий газ қазиб олиш 17,2 фоизга, нефть 12,2 фоизга, газ конденсати эса 26 фоизга камайган.

 

Шу билан бирга, айрим маҳсулотлар ишлаб чиқаришида ўтган йилгидан ўсиш кузатилди. Жумладан, автомобиль бензини ишлаб чиқариш 2,9 фоизга ошиб, 313,2 минг тоннага етган. Бироқ бу кўрсаткич 2024 йил даражасидан ҳали ҳам 13,1 фоизга пастлигича қолмоқда.

 

Кўмир қазиб олиш ҳажми 1,1 млн тоннагача камайиб, ўтган йилги 1,2 млн тонна кўрсаткичга нисбатан 8,3 фоизга қисқарган. Шу билан бирга, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврида қайд этилган 1 млн тоннадан юқори бўлиб қолмоқда.

 

Саноатнинг айрим йўналишларида эса ижобий ўсиш қайд этилди. Хусусан, портландсемент ишлаб чиқариш 13,9 фоизга ошиб, 4,1 млн тоннага етган. Дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш эса 54,3 фоизга кўпайиб, 280,9 минг тоннага етди.

 

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам ўсишни намоён этиб, 4,7 фоизга ошиб 22,93 млрд кВт/соатни ташкил этган. 

 

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.