Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологик қонунбузарликлар учун молиявий жавобгарлик кучайтирилади

Сувни ифлослантириш ва дарахтларни ҳимоя қилмаслик ҳолатларида катта миқдорда молиявий санкциялар қўлланилади.

Ўзбекистонда экологик қонунбузарликлар учун молиявий жавобгарлик кучайтирилади

 

Ўзбекистонда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу борада Жорий йил 4 майда қабул қилинган ЎРҚ–1143-сонли Қонун билан тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Янги тартибларга кўра, экологик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар жорий этилади.

 

Хусусан, дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган тартибларни бузганлик учун юридик шахсларга атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланади.

 

Сувларни ифлослантириш, шунингдек, сув объектларига оқова сувларни ташлаш талаблари бузилганда, компенсация тўловининг 10 баравари миқдорида молиявий санкция белгиланади.

 

Юридик шахслар тасарруфидаги ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлаш чораларини кўрмаганлик учун етказилган зарарнинг 5 баравари миқдорида жарима ундирилади.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"