Ўзбекистон

Фарғонада халқаро даражадаги ягона IT марказ: АҚШ ва Ўзбекистон дипломини олиш имконияти

Янги ташкил этилаётган дастурчиларни тайёрлаш марказида таълим тўлиқ грант асосида олиб борилади. Қабул жараёни уч босқичдан иборат бўлади.

Фарғонада халқаро даражадаги ягона IT марказ: АҚШ ва Ўзбекистон дипломини олиш имконияти

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Контент тайёрлаш маркази ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Фарғонада янги Ўзбекистон нафаси” шиори остида журналистлар учун пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-тур доирасида вилоятда халқаро даражадаги ягона IT марказ фаолияти билан ҳам танишилди.


Фарғона вилоятида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳудудни IT-hub'га айлантириш йўлида янги таълим лойиҳалари, халқаро ҳамкорликлар ва инновацион инфратузилмалар босқичма-босқич жорий этилмоқда.

 

Янги ташкил этилаётган дастурчиларни тайёрлаш марказида таълим тўлиқ грант асосида олиб борилади. Қабул жараёни уч босқичдан иборат бўлиб, дастлабки босқич — Foundation даражаси суҳбат асосида амалга оширилади. Бу босқичда ёшларнинг базавий билимлари эмас, балки уларнинг мотивацияси ва ўрганишга тайёрлиги асосий мезон сифатида баҳоланади.

 

 

Иккинчи босқичга эса фақат ўзини кўрсатган, жамоада ишлай оладиган, етарли софт скилларга эга бўлган талабалар саралаб олинади. Айнан шу босқичда чуқурлаштирилган дастурлаш таълими бошланади. Режага кўра, ҳар йили 320 нафаргача юқори малакали дастурчилар тайёрланади.

 

Учинчи босқичда уларга ўз иш жойларига эга бўлиши учун олти ойгача турли хил билим-кўникмалар берилади. Хусусан, қандай қилиб иш суҳбатларидан ўтиш ва шу билан бир қаторда қандай қилиб стартап компанияларга асос солиш, ўзларининг хизматларини қандай қилиб турли хил фриланс платформаларда сота олиш бўйича ҳам уларга билим-кўникмалар бериб борилади.

 

Мазкур марказ Apple компаниясининг расмий филиали бўлмаса-да, унинг стандартлари асосида фаолият юритади. Таълим дастурларини амалга ошириш учун компания лицензияси олинган бўлиб, ўқитувчилар ҳам махсус тренинглардан ўтади. Бу эса битирувчиларнинг халқаро даражада рақобатбардош бўлишини таъминлайди.

 

 

Шунингдек, Фарғонада ташкил этилаётган Apple Developer Center йилига 350 нафаргача ёшларни қамраб олиб, улар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни глобал бозорларга олиб чиқиш имконини яратади.

 

IT Park Uzbekistan Фарғона филиали олдига катта мақсадлар қўйган. Хусусан 2026 йилга бориб резидентлар сонини 1000 нафарга, ходимлар сонини эса 3000 нафарга етказиш режалаштирилган.

 

Шу билан бирга Сўнгги йилларда экспорт кўрсаткичлари ҳам сезиларли ошган:

 

  • 2024 йил: 6 млн доллар
  • 2025 йил: 12,7 млн доллар
  • 2026 йил режа: 25 млн доллар

 

Бундан ташқари, АҚШ, Япония ва қўшни давлатларда филиаллар очилиши режалаштирилмоқда, бу эса Фарғона ёшлари учун халқаро бозорга чиқиш имконини кенгайтиради.

 

Шунингдек Фарғонада икки муҳим олий таълим лойиҳаси йўлга қўйилмоқда:

 

  • Inha University Фарғона филиали
  • IT Park University

 

Мазкур университетларда таълим инглиз тилида олиб борилади ва дуал (гибрид) модель асосида ташкил этилади. Талабалар ўқиш жараёнида амалий лойиҳаларда қатнашади ва иккинчи курсдан бошлаб реал компаниялар билан ишлаш имконига эга бўлади.

 

Хусусан, EPAM Systems билан ҳамкорликда талабалар уч йил давомида реал лойиҳаларда ишлайди ва битирувчиларнинг деярли барчаси иш билан таъминланади.

 

Энг қувонарлиси Таълим дастурлари Arizona State University билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, талабалар икки диплом — Ўзбекистон ва АҚШ дипломига эга бўлишади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"