Ўзбекистон

ССВ ходимларининг ойлиги оширилди

Санэпидқўм тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликлари қисқартирилади.

ССВ ходимларининг ойлиги оширилди

ССВ бошқарув ходимларининг иш ҳақи янги тизим асосида белгиланади. Бу ҳақда Президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони қуйидагича белгиланди:

 

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати – 298 та (шу жумладан, 1 та вазирнинг биринчи ўринбосари ва 5 та вазир ўринбосари);
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси – 68 та;
  • Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – 42 та;
  • Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари – 128 та;
  • Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази – 30 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари жами – 602 та, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари – 18 тадан.

 

Бунда соҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

 

Фармонга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда:

 

  • вазирликнинг марказий аппарати ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати ходимлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари;
  • туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари;
  • Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;
  • Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланади.

 

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.