Ўзбекистон

Ўзбекистонда ер ости тоннеллари қуриш учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

2016–2025 йиллар давомида 12 та ноқонуний чегарадан ўтувчи туннел аниқланган.

Ўзбекистонда ер ости тоннеллари қуриш учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Ўзбекистонда давлат чегараси хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда ноқонуний фаолиятларнинг олдини олиш мақсадида ер ости туннеллари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда.

 

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда давлат чегараси орқали яширин туннеллар қазиш орқали товар ва бошқа моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Хусусан, 2016–2025 йиллар давомида 12 та шундай туннел аниқланган. Фарғона ва Андижон вилоятларида туннеллар орқали 30 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулотлар ноқонуний равишда олиб кирилгани қайд этилган.

 

Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Лойиҳага кўра, давлат чегараси орқали ер ости туннеллари ёки ноқонуний инфратузилмадан фойдаланган ҳолда божхона қонунчилигини бузиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда. Шунингдек, бундай туннеллар орқали ноқонуний кириш-чиқиш ёки чегарани кесиб ўтиш учун ҳам жавобгарлик кучайтирилади.

 

Бундан ташқари, ноқонуний туннелларни қуриш, улардан фойдаланиш ёки ушбу фаолиятни молиялаштириш учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этилиши таклиф этилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида яна бир муҳим норма сифатида, агар шахслар ихтиёрий равишда ноқонуний туннеллар ҳақида хабар берса ёки жиноятни фош этишга кўмаклашса, уларни жиноий жавобгарликдан озод этиш назарда тутилган.

 

Депутатлар ушбу ташаббус давлат чегарасини янада мустаҳкамлаш, ноқонуний фаолиятларга барҳам бериш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ер ости тоннеллари қуриш учун жиноий жавобгарлик жорий этилади | Zamon.uz