Жаҳон

“Туркия аввалги Туркия эмас”: Эрдўған Европа Иттифоқини огоҳлантирди

Эрдўған Европа Иттифоқи Туркиясиз глобал куч марказига айлана олмаслигини билдирди.

“Туркия аввалги Туркия эмас”: Эрдўған Европа Иттифоқини огоҳлантирди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа Иттифоқини Анқарага нисбатан риторика ва сиёсий ёндашувни қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда у Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг халққа қилган мурожаатида маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

 

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Туркиянинг “конструктив позицияси”га путур етказадиган баёнот ва ҳаракатлардан тийилиши лозим. Унинг фикрича, Брюссел Анқаранинг ижобий ёндашувини қўллаб-қувватлаши керак.

 

“Унутмаслик керакки, Туркия энди аввалги Туркия эмас, дунё ҳам энди Ғарб давлатларининг таъсир доираси билан чекланиб қолмаган”, деди Президент.

 

Эрдўған Европа Иттифоқи Туркиясиз глобал куч марказига айлана олмаслигини таъкидлаб, блокнинг айрим институтларида “стратегик кўрлик” ҳануз мавжудлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, масала Туркиянинг позициясида эмас, балки Брюсселнинг келажакда ўзини қандай кўришида.

 

Туркия раҳбари Европа Иттифоқига аъзолик жараёни 1959 йилдан бери давом этаётганини эслатиб, Анқара бу йўлда кўплаб адолатсиз ёндашувларга дуч келганини қайд этди. Шунга қарамай, Туркия тўлиқ аъзолик мақсадидан воз кечмаганини билдирди.

 

Эрдўған, шунингдек, 2015 йилдан бошлаб Туркия–Европа Иттифоқи муносабатларида бироз ижобий динамика кузатилганини, бироқ 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг бу жараён секинлашганини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, дунё кўп қутбли тизимга ўтмоқда ва Туркия ушбу янги глобал тузилмада етакчи марказлардан бирига айланиш салоҳиятига эга.

 

Президент Европа Иттифоқини танлов олдида турганини таъкидлаб, у Туркияни имконият сифатида кўрадими ёки четлаштирувчи ёндашувни давом эттирадими — бу Европанинг келажагини белгилашини билдирди.

 

Эрдўған Европадаги қарор қабул қилувчиларни тарихий ва сиёсий стереотиплардан воз кечиб, Туркия билан тенг ва самимий муносабатлар ўрнатишга чақирди.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.