Ўзбекистон

41 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан қайтарилди

Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари фуқароларнинг қайтарилиш масаласини ҳал қилган.

41 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан қайтарилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида бир гуруҳ ватандошлар Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали транзит тарзда Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда фуқароларнинг қайтиши билан боғлиқ виза ва транспорт-логистика масалаларини ҳал қилган.

 

Туркманистон томонининг кўмаги билан жами 41 нафар Ўзбекистон фуқароси “Сарахс–Серахс” ҳамда “Гаудан–Бажгиран” чегара ўтказиш пунктларида кутиб олиниб, дипломатик ходимлар назорати остида уларнинг хавфсиз тарзда Ўзбекистонга етиб келиши таъминланган.

 

Дипломатик ваколатхоналар томонидан билдирилишича, ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмайди. Ўзбекистонликларни ўз оилалари бағрига қайтариш ишлари инсон манфаатлари устуворлиги тамойили асосида изчил давом эттирилади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"